Ўқитувчиларга астрономия фани бўйича алоҳида тоифа берилмайди - Ta’lim / Образование

Ўқитувчиларга астрономия фани бўйича алоҳида тоифа берилмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов фарғоналик блогер Исроилжон Тиллабоев блогида айрим ҳудудларда физика фани ўқитувчиларининг малака тоифаси ҳақ тўлашда астрономиядан ўтилган дарслар учун инобатга олинмаётгани ҳақида хабар берилганди ва масъул ташкилотлардан мазкур ҳолат бўйича эътибор қаратилиши юзасидан хабар қолдирди.

toifa

«Астрономия фани умумтаълим мактабларидаги 11-синф ўқувчиларига ҳафтасига 1 соат ўқитилади. Бу фан амалиётда физика фани ўқитувчилари томонидан ўтилади. Кўплаб хорижий давлатларда ҳам астрономия физика фани таркибида ўқитилади.

Астрономия фани умумтаълим мактабларида физика фанига ёндаш фан сифатида ўқитилмоқда. Шунингдек, таянч ўқув режада ҳам астрономия алоҳида фан сифатида эмас, физика фани билан битта фан сифатида киритилган.

Бундан ташқари, мактаб ўқитувчилари учун астрономия фани бўйича малака тоифа олиш учун аттестация жараёнлари ўтказилмаган ва сертификатлар берилмаган. Ўқитувчиларнинг малакаси оширишда ҳам физика ва астрономия фанлари бирга ўқитилади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, физика фанидан олинган малака тоифаси сертификатлари астрономияга ҳам тааллуқли эканлигини ҳамда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда зарур чора-тадбирлар кўрилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.

Leave a Reply