Президентнинг қарори (08.05.2023 йил ПҚ-150-сон) асосан 2024 йил 1 январдан бошлаб “Шахмат стипендияси” таъсис этилади.
Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида “Мактаб лигаси”, “Академик лицей лигаси”, “Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва “Талабалар лигаси” мусобақаларини ҳар йили уч босқичда тизимли ўтказиш йўлга қўйилади.
Ушбу мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар йил давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида “Шахмат стипендияси” билан рағбатлантирилади.