Жиззах шаҳрида «Ўқитувчилар учун Aptis» тест синови ўтказилди

2021-йил 6-декабр куни Жиззах шаҳрида навбатдаги «Ўқитувчилар учун Aptis» тест синови бўлиб ўтди. Бу ҳақида Давлат тест маркази хабар бермоқда.

Тест синови Британия Кенгаши (British Council) билан ҳамкорликда компьютерда ўтказилди.

Тест синовида иштирок этган талабгорларнинг тест натижалари 72 соат ичида шахсий кабинетида эълон қилинади.

Кейинги тест синовлари Урганч, Наманган, Тошкент, Бухоро ва Қарши шаҳарларида қуйидаги муддатларда ўтказилади:

👉 Урганч шаҳри – 10-декабр;
👉 Наманган шаҳри – 20-декабр;
👉 Тошкент шаҳри – 22-декабр;
👉 Бухоро шаҳри – 24-декабр;
👉 Қарши шаҳри – 28-декабр.

Тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

🔥2.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853