“Инглиз тилини ўрганамиз!” рукни остида инглиз тилини ўрганишга оид қизиқарли мақолаларни бериб боришни давом эттирамиз. Бугунги мақоламиз орқали инглиз тилида йилларнинг ёзилиши ва ўқилиши қоидалари ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин. Видео рус тилида бўлишига қарамай, мавзуни мустаҳкамлашингизга ёрдам беради деган умиддамиз.
Эрамизгача бўлган давр – қисқа B. C. (Before Christ) ёки A.D. (Anno Domini) шаклида ёзилади.
Оддий сонлар каби ўқилади ва сўнгида BC (би си) ёзилади, масалан 132 BC – one hundred thirty-two BC
999 йилгача
Оддий сонлар каби ўқилади, масалан 563 – five hundred sixty-three (беш юзу олтмиш уч)
2000 йилгача
Жудаям оддий, тўрт рақамли йилни икки хонали сонга бўлинган ҳолда талаффуз қилинади. Масалан, 1565-йил қўйидагича талаффуз қилинади – fifteen sixty-five (ўн беш олтмиш беш, 1927-йил эса – nineteen twenty-seven (ўн тўққиз йигирма етти) ва ҳоказо.
Амма бу қоида 2000-йилгача амал қилади.
2000-йилдан 2009-йилгача
Инглиз тилидаги and (ва) қўшимча ёрдамида ўқилади. Масалан: 2001 – two thousand and one (икки минг бир), 2005 — two thousand and five (икки минг беш) ва хоказо.
2010-йилдан
Икки олдинги усул орқали ўқилиши мумкин. Масалан: 2012-йилни twenty twelve (йигирма ўн икки), ёки two thousand and twelve (икки минг ўн икки) каби ўқилиши мумкин.
Мисол учун:
I Was Born in 1995
On a very hot day in August of 1994
It was published in the fall of 1995
…when Darren died in 1971
Two days before Christmas of 1997
The first day of 1998
On July 3rd of 1998
Johanna had died in August of 1994
In 1984, when Johanna and I bought the lodge
… the worst movie of 2010
Before the beginning of winter 2012
Between November 2004 and June 2005
Between autumn 1987 and summer 2010
Beginning in January, 2006
The last time he spoke was February 22, 2006
During his first few months on the job in 2006
In July 2008
манба: idum.uz