Нима учун инглиз тилида I (Мен) катта харфда ёзилади? Кўпчиликнинг фикрича, инглиз тилидаги Мен – I катта харфлар билан ёзилишининг асосий сабаби – инглизларнинг манманлиги ва худбинлигида деб билишади.
Бироқ харфнинг бундай ёзилишининг асосий сабаби бу эмас. XI асргача инглиз тилидаги «мен» – ic, немис тилида эса ich тарзида ёзилар эди. Ушбу икки олмошнинг негизи хинд-европа тилига бориб тақалади.
XII-XV асрлар оралиғида ic кишилик олмоши “ўз бошидан” жудаям кўп ўзгартиришларни кечирган. Дастлаб ich, кейинчалик -ch тушиб, I харфининг ўзи қолган. Ўша вақтлар [i:] тарзида талаффуз қилинарди, кейинчалик Ай дифтонгига айланади.
Нима учун ушбу олмошни катта харфда ёзишади?
Ўрта асрларда матн териш вақти ушбу муҳим олмош – i ни алоҳида белгилаш жуда-жуда қийин эди. Сабаби у бошқа харфларга қўшилиб кетиб, билинмасди. Шунинг учун уша вақтлардаги одат ҳозиргача етиб келиб, I катта харфда ёзилади.