Ушбу саҳифада ўқитувчилар инглиз тили фанидан бошланғич синф учун бир соатлик дарс ишланма намунасини юклаб олишлари мумкин.
1 –дарс
I. Сана_________________ Синф ______________
II. Дарс мавзуси: Саломлашиш (Greeting) Good morning, Good afternoon, Good evening, Good night
III. Дарснинг мақсади.
а) Таълимий мақсад: Ўқувчиларга саломлашишга оид созларни инглиз тилида ўргатиш.
б) Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларга аҳлоқий тарбия бериш.
c) Ривожлантирувчи мақсад: Ўқувчиларда инглиз тилига бўлган дастлабки кўникмаларни ҳосил қилиш.
IV. Дарс тури: Янги тушунча ва билимларни шакллантирувчи ўйин дарси.
V. Дарс методи: Замонавий, ноанъанавий.
VI. Дарс жиҳози: Машғулотда ишлатиладиган дарс жиҳози: қуёш расми, миллий эртак қаҳрамонлари (Зумрад ва қиммат), компьютер ва интернетдан олинган маълумотлар, копток, рангли қаламлар ёки краска, альбом.
VII. Дарснинг таркибий қисми.
1. Ташкилий қисм. Саломлашиш. Давомат
2. Янги мавзу баёни
Ўқитувчи: Ассалому алайкум, болажонлар. Бугундан бошлаб сизлар билан биргаликда инглиз тили дарсимизни бошлаймиз. Биринчи дарсимизда биз сизлар билан инглиз тилида саломлашишни ўрганамиз. Қани болажонлар доскага қараймиз. Болажонлар доскада нимани кўряпсизлар?
Ўқувчи: қуёшни
Ўқитувчи: жуда тўғри. Қуёшимиз неча хил ҳолатда турибди экан?
Ўқувчи: 3 хил
Ўқитувчи: тўғри. Биринчи қуёшимиз нима қиляпти?
Ўқувчи: уйқудан туряпти.
Ўқитувчи: демак, тонг отяпти. Эрталаб туриб ота-онамизга биринчи нима деймиз?
Ўқувчи: Ассалому алайкум
Ўқитувчи: ҳа, Ассалому алайкум деймиз. Ҳозир эса мана шу сўзни инглиз тилида қандай айтилишини ўрганамиз. “Gooв morning” (болалар билан 3-4 марта қайтарилади).
Энди эса болалар 2-қуёшимизга қараймиз. Қуёш қандай ҳолатда?
Ўқувчи: қуёш нур сочяпти.
Ўқитувчи: қуёш чарақлаб нур сочганда қайси пайт бўлади?
Ўқувчи: туш пайти бўлади.
Ўқитувчи: тўғри, демак туш пайтида биз мактабдан қайтамиз ва уйга келиб бобо ва бувимизга яна нима деймиз?
Ўқувчилар: Ассалому алайкум
Ўқитувчи: баракалла болажонлар. Мана шу тушдан кейин айтган саломимизни инглиз тилида “Good afternoon” деймиз. Нима деб айтар эканмиз?
Ўқувчилар: Good afternoon.
Ўқитувчи: энди болалар мендан кейин қайтаринг . “Good afternoon” (3-4 марта қайтарилади).
Ўқитувчи: раҳмат болажонлар. Энди шу ўрганган сўзлармизни ролли ўйинлар билан машқ қиламиз.
3. Мустаҳкамлаш
Доскага қуёш расмларини илади унда кун вақтини акс эттирилган бўлади.
Good morning Good afternoon
Good evening Good night
Саломлашишни ўрганилади. Эртак қаҳрамонлари ёрдамида сўзлар мустаҳкамланади.
4. Янги мавзуни мустаҳкамлаш:
Гуруҳларга Қиммат, Зумрад ва буви номлари берилади. Ўқитувчи куннинг қисмини айтади ва ўзига тегишли бўлган гуруҳ шу заҳоти туриб ўша сўзни қайтариши керак.
а) Копток билан ишлаш: ўқувчилар бир-бирларига коптокни узатишлари орқали саломлашадилар.
б) Ўқувчилар доира шаклида бир бирларини қуллари устма –уст туради ва кетма кетликда кун вақтларини айтадилар. Масалан 1-ўқувчи Good morning 2- ўқувчи, Good afternoon, 3– ўқувчи Good evening, 4- ўқувчи Good night дейди ва ўйин шу тартибда давом этади.
6. Ўқувчиларни баҳолаш:
Дарс жараёнида ўқувчилар баллар орқали баҳоланиб борадилар ва дарс якунида қуёш нурларига қараб ғолиб бўлган гуруҳга рағбат сифатида кейинги дарсни бошлаб бериш имконияти берилади.
7. Уйга вазифа:
Уйдаги оила аъзолари билан куннинг вақтига қараб саломлашишни такрорлаш ва оила аъзоларига ўргатиш, шунингдек куннинг вақтини акс эттирувчи расмлар чизиш.
Caytga gap yoq