«Сўз сеҳри» дарс ишланмаси (видео) - Ta’lim / Образование

«Сўз сеҳри» дарс ишланмаси (видео)

Жиззах ВХТБга қарашли «Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Неъматова Ҳулкар Абдулбакиевнанинг 7-синф, 15 ўқувчига мўлжалланган «Сўз сеҳри» номли 1-соатлик очиқ ишланмаси эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 


Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: «Cўз сеҳри» 

Мақсад ва вазифалар

Мақсад      ва                    вазифалар Ўқувчиларга  сўзни қўллаш ва ундан ўринли фойдаланиш  ҳақида тушунча бериш орқали уларнинг нутқий саводхонлигини ошириш ҳамда кўникма ва малакалар ҳосил қилиш.                            

 Ўқувчилар билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида  тарқатилган материаллардаги маьлумотларни ўқувчилар томонидан якка ва гуруҳ ҳолатида ўзлаштирилганлигини назорат қилиш, уларнинг билимини баҳолаш             

Ўқув жараёни

мазмуни

Сўзнинг инсон ҳаётидагоўрни,инсоният ривожидаги аҳамияти  ҳақида билим ва кўникмалар шакллантирилади,  маданиятлилик  даражасини оширишга эришилади. 
 

Ўқув жараёнини ташкил этиш технологияси

Дарс тури: Янги тушунча, билимларни шакллантирувчи; ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи;  назорат қилувчи

Услуби: Ҳамкорликда ўқитиш, Оғзаки баён қилиш, Мунозара, , “Ақл чархи”,  “Кичик гуруҳларда ва жамоада ишлаш”,

Восита:. Дарслик Машғулотнинг жиҳози: компьютер, доска, проектор, мультимедиа воситалари, ватман қоғоз, маркер, рағбат карточкалари

Назорат: Оғзаки, ёзма, савол-жавоб, ўзини-ўзи назорат қилиш

Баҳолаш: 5 баллик тизимда, рағбатлантириш

Янги дарс мазмунинг таянч тушун-чалари –      Сўз тушунчаси
–      Сўзнинг қудрати
–     Сўзнинг аҳанияти
–     хушмуомалалик
–     ширинсуханлик
Кутилаётган натижалар

Ўқитувчи: Мавзуни ўқувчилар юқори савияда ўзлаштиришига эришади. Ўқучилар фаоллиги оширилади. Ўқувчиларнинг фанга ва дарсга қизиқиши кучайишига эришилади. Бир вақтнинг ўзида кўпчилик ўқувчиларни баҳолайди. Ўз олдига қўйган мақсадларига эришади.

 Ўқувчи:   Янги билимларни эгаллайди. Якка ҳолда ва жамоа бўлиб ишлаш кўникмасини ўрганади. Нутқи ривожланади ва хотира қобиляти кучаяди. Мустақил фикрлашга, мушоҳада юритишга ўрганади.

Келгуси режалар

Ўқитувчи:   Янги педагогик технологияларни ўзлаштириш, дарсда тадбиқ этишни такомиллаштириш борасида изланади.  Педагогик маҳоратини оширади.

Ўқувчи:   Ўз фикрини равон баён қила олиш, уни асослаб бериш, қўшимча манбалар билан ишлаш, воқеликни теран англаш кўникмаларини эгаллайди.  

 

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Дарснинг кўргазмали қуроллари: дарслик, доска, бур, тарқатма материаллар, жадваллар, персонал компьютер, проектор.

Дарснинг услуби: интеграция, “Заковат”, чархпалак, кластер, мусобақа, гуруҳларда ишлаш, интерфаол.
Дарснинг шакли: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Восита: электрон ресурслар, дарслик, плакатлар; тарқатма материаллар.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.
  
дарснинг блок чизмаси

Машғулотнинг мақсади:

а) Таълимий: ўқувчиларга сўзнинг сеҳрли куч эканлиги,унинг беқиёс қудрати ҳақида маълумот бериш ва сўзни тўғри қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш

б) Тарбиявий: Ширинсўзлилик,хушмуомалалик каби инсоний фазилатларни камол топтириш

в) Ривожлантирувчи: Муомала жараёнида сўздан ўринли фойдалана олишга ўргатиш ва нутқий саводхонлигини ошириш,фикрларни изчил баён этишга ўргатиш

Машғулотнинг тури: Янги тушунчалар бериш

Машғулотнинг методи: “Ақлий ҳужум” ,”Ўйнаб ўйлаймиз”,”Хотира машқи”

Машғулотнинг шакли: суҳбат,гуруҳларда ишлаш,ҳамкорликда ишлаш

Машғулотнинг жиҳози: компьютер, доска, проектор, мультимедиа воситалари, ватман қоғоз, маркер, рағбат карточкалари,дарслик

Мультимедиа иловалар: “Ziyonet.uz” сайтидан олинган видеолавҳа ва Power Point дастурида тайёрланган тақдимот


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Leave a Reply