Нима учун соатни чап қўлга тақадилар? - Ta’lim / Образование

Нима учун соатни чап қўлга тақадилар?

Нима учун соатни чап қўлга тақадилар? Бунинг учун соат яралиш тарихига назар солсак.

cartierҚўл соатлари 15 асрда ҳаракатланувчи пружина ихтиро қилинганидан кейин яратилди. 1868 йилда Patek Philippe заргарлик буюми бўлиб саналган билак узук кўринишидаги аёллар соатини яратди. Эркаклар қўл соатларни тақиш номақбул деб ҳисоблаганлар. Шунга қарамасдан, 1904 йил Cartier дўсти, авиатор Alberto Santos-Dyumon устадан парвоз учун соат ясаб беришини сўраган. Cartier эркаклар учун илк механик қўл соати бўлмиш Сантос моделини ишлаб чиққан. Сантос соатлари фойдаланишга жуда қулай бўлган. Биринчи жаҳон уруши вақтида қўл соатлари чўнтак соатларини ўрнини босганлиги сабабли офицерлар орасида оммалашган.

Қўл соатлари иш вақтида ҳам фойдаланиладиган анжомга айланганидан сўнг, кўп инсонлар чап қўлига қараганда ўнг қўлида кўпроқ иш бажаришини ҳисобда олган ҳолда, қўл соатлари чап қўлда тақилиши учун мослаштирилиб ишлаб чиқарила бошланган. Шунингдек ўнг қўлда кўп иш бажарилаётган вақтида соатга шикаст етказмаслик учун чап қўлга тақилган.

Бундан ташқари, қўл соатларини юргизиш керак бўлган, соатни механизмини юргизадиган бурагичи эса ўнг томонда жойлашган. Ушбу ҳолат соатни ўнг қўл ёрдамида юргизишга қулайдир. Соат усталари айнан шу анъанани давом эттирган ҳолда чап қўлда тақиш учун мўлжалланган соатларни ясашда давом этганлар.
Бугунда соатларни айнан чап қўлга тақиш шарт эмас, замонавий моделдаги соатларни иккала қўлга ҳам тақиш мумкин.

Эндиликда соатни нима учун чап қўлга тақишларини билиб олдингиз.

манба

Leave a Reply