Баъзида ўқувчиларнинг дарс давомида сақич чайнашларига гувоҳи бўламиз. Лекин вақт ўтиб бу ёмон одатга айланиб қолсачи? Сақичнинг қандай зарари бор? У саратонга сабаб бўлади, дейишади. Шу тўғрими? Сақичнинг фойдаси ҳам борми? Ушбу саволлар билан олий тоифали шифокор, инфекционист Наргиза Ҳикматуллаевага юзландик.
Олдинги вақтларда Шарқ халқлари табиий каучук хомашесидан сақич ўрнида фойдаланган. Айтишларича, бундай сақич саломатликка зиён қилмаган. Ҳозирги вақтда телевизорда эълон қилинаётган рекламаларда сақич (жвачка) оғиз бўшлиғини тозалашга, тишларни оқартиришга ва асабларни тинчлантиришга ёрдам беради, жиғилдон қайнаши ва озишда жуда фойдали, деб таъкидланади. Аммо бу мақтовларнинг ҳаммаси ҳам тўғри эмас. Унинг фойдасидан зарари кўп ва айрим маълумотларга кўра ҳатто саратонга сабаб бўлиши мумкин экан.
Дўкондаги сақичларнинг қоғози устига саломатликка зиен келтириши айтилиб, унга қўшилган ўндан зиёд зарарли кимёвий моддаларнинг номи ёзиб қўйилади. Лекин бунга аҳамият қаратадиганлар жуда кам.
Сақичнинг қандай зарари бор?
Ҳар қандай сақич таркибида ширин таъм берувчи аспартам моддаси мавжуд. Организмга зарари туфайли кўп мамлакатларда уни озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиш тақиқланган. Бу моддани сурункали истеъмол қилиш кишини заҳарланишга олиб келади.
Ҳозирги сақичлар эримайдиган синтетик резина шаклида бўлиб, бехосдан ютиб юборганда, ичак ўтказувчанлигининг бузилишига сабаб бўлиши аниқланган.
Ёпишқоқ сақичнинг нафас йўлларига тушиб қолиши унданда хавфли. Натижада нафас йўли тўсилиб, одам бўғилиб қолиши мумкин.
Баъзан биз ўзимизда аллергик ҳолатлар пайдо бўлса, ҳайрон бўламиз. Аммо биз чайнайдиган сақичда 10-15 та аллерген бирикма борлигини билмаймиз. Улар турли тошмалар, дисбактериоз ёки бронхиал астмани юзага келтириши мумкинлигидан ҳам бехабармиз.
Рангли сақичларга заҳарли стирол моддаси бўлган сунъий бўёвчилар қўшилади. Бу модда қонга сўрилиб, бош оғриғи, иштаҳасизлик ва кўнгил айнишига сабаб бўлади.
Доимо сақич чайнаб юришга ўрганиб қолган киши бу одатдан воз кечолмайди. Кейинчалик бу кўникма тамаки чекишгача олиб келиши мумкин.
Сақич ошқозонни алдайди. Яъни уни чайнаганда, овқат ҳазм қилиш тизими аъзолари фаоллашади. Натижада ошқозон, ўн икки бармоқли ичак, ингичка ичак ҳазм шираси ажрата бошлайди. Шиллиқ ажралса-ю, овқат кириб келмаса, нима бўлишини ўзингиз ўйланг! Бунда ҳазм шираси ошқозон ва ичаклар шиллиқ қаватини емира бошлайди. Оқибат эса сурункапи гастрит, панкреатит ёки колит билан тугаши мумкин.
Сақич чайнаш жараёнида ошқозон ости бези қонга маълум микдорда инсулин ажратади. Агар бу модда овқат ҳазм қилишга сарфланмаса, қандли диабет ривожланиши ҳеч гап эмас. Шу боис кўп давлатларда сақич такиқланган озиқ маҳсулотлар қаторига киритипган.
Сақич қандай тайёрланади? (видео, рус тилида)
Фойдаси ҳам борми?
Сақичнинг фойдали томонлари ҳам бор, акс ҳолда, у сотувга чиқарилмаган бўларди. Масалан, сақич овқат егандан кейин чайналса, тишларни овқат қолдиқларидан тозалайди ҳамда таомнинг тез ҳазм бўлишига ёрдам беради. Олимлар фикрича, сакич асабларни хам тинчлантирар экан. Аммо бир марта чайналган сақич иккинчи марта чайнашга ярамаиди. Бундан ташқари, чайналган сақичга микроблар ўгириб қолиши, унга ёпишган овқат қолдиқлари айниб, бактериялар ривожланиши, бунинг натижасида организмга турли инфекциялар тушиши мумкин. Бировнинг сақичини чайнаш асло мумкин эмас. Чунки аксарият юқумли касалликлар оғиздан тарқалади..
Сақични фақат овқатдан кейин, тишларни тозалашга шароит бўлмагандагина чайнаш мумкин.
Сақични 5-10 дақиқадан узоқ чайнаманг. Бу муддат тишдаги қолдиқпар чиқиб кетиши учун етарлидир.
Оч қоринга чайналган сақич сурункали ошқозон-ичак
касалликларига олиб келади.
Тишларда пломба бўлса, сақич чайнаганда тушиб кетиши мумкин. Милкпар яллигланишида сақич чайнаш мумкин эмас.
Соғлиғингизни асранг!