Мактаб электрон почтасига ўқувчи қизларимиздан келаётган кўпгина хатларни инобатга олган ҳолда сайтимизнинг «Касбга йўналтириш» рукнида элита пардалар, карвинг, таом, салат ва пишириқлар тайёрлаш ҳақида қисқача маълумот бериб борамиз.
Хонадонда хоналарни ораста тутишда турли безаклардан (парда, тўр, турли ўриндик ёпиғичлари ва ҳ.к.) фойдаланилади. Айниқса, кейинги пайтларда замонавий безак турлари кўпайиб, кундан-кунга ўзгариб турибди. Ёш келинчаклар хоналарини безашда кўпинча бу соҳанинг мутахассисларини таклиф қилинмоқда. Лекин, доим ҳам бу соҳа мутахассисларини таклиф этиш имконияти бўлавермайди. Шундай экан, оилада аёлларимизни бичиш-тикиш ишидан хабардор бўлишлари жуда қўл келади. Лекин, турли матолардан хонани безатиш учун замонавий моделлар асосида парда ва ёпинғичларни яратиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Ўйлаймизки, ҳар бир хонадонда тикув машинаси бор ва бу имкониятдан оила аъзолари унумли фойдалансалар оила бюджетига ва маънавий ҳаётига катта ёрдам бўлади.
Таъкидлаш лозимки, элита пардаларини тикиш бўйича сабоқ олмоқчи бўлган қизлар албатта бичиш-тикиш ишларини ўзлаштирган бўлишлари шарт. Ҳозирда юртимизда қизлар ва аёллар учун турли хил ўқув марказлари (“Машҳура”, “Иффатли келин”, “Толеъли Зебинисо”) фаолият олиб бормоқда. Уларда малакали мутахассислар (кадрлар) танлов асосида (маълум тестлар бўйича) ишга қабул қилинади.
Ўқув марказларида пардаларни тикиш бўйича дарслар мавжуд дастур асосида қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
- Пардаларнинг турлари тўғрисидаги маълумот. Газлама ва аксессуарларни танлашни ўрганиш;
- Хона вазифасига қараб, парда ва чойшабларни каталог асосида тикиш;
- Дераза ва эшикларнинг ўлчамлари, газламанинг ҳисоби;
- Калта парда, дастурхон ва салфеткаларнинг четки қирқимларини ишлаш усуллари;
- Ошхона ва ванна хоналарга мўлжалланган калта (астарли, астарсиз) парда турлари;
- Газлама қийқимларидан атиргул ва ҳар хил безаклар, драпировка чокларидан фойдаланиб ёстиқчалар тикиш;
- Элит пардаларини таркибий қисмларидан бўлмиш ламбрекенларнинг 20 дан ортиқ турларининг андозаларини чизиш, уларни газламага жойлаштириш, бичиш ва тикиш усуллари;
- Ҳар хил бурма ва тахламача йиғиш усуллари. Пардаларни моделлаштириш усуллари;
- Ётоқхона жихозлари.
Рахмат, мен излаган маълумотлар боракан!