Компьютер қаршисида тўғри ўтирибсизми? (Видео) - Ta’lim / Образование

Компьютер қаршисида тўғри ўтирибсизми? (Видео)

проигрывательКомпьютер қаршисида кўп ўтиришингизга тўғри келадими? Бел, курак ва бўйнингиз оғримайдими? 🙂 Нима бўлган тақдирда ҳам, баъзида ўзимизнинг ҳолатимиз текширишимиз зарур, — компьютер қаршисида туғри ўтирибсизми? Жонажон болаларимизчи, уларнинг қадди-қомати тўғри ўсмоқдами? Нотўғри ўтиришлари оқибатида соғлиқлари билан келажакда муаммолар бўлмайдими?


Компьютер қаршисида тўғри ўтирибсизми? (8та энг керакли қоида)

 1 – қоида

Энг аввало компьютер учун махсус стол ва стул сотиб олинг. Кўп ҳолларда компьютер жойлашган хонада стол ва стул фойдаланувчига мос келмаслиги туфайли фойдаланувчи тез-тез чарчаб қолади. Стул баландлиги шундай ўрнатингки, тос полга нисбатан параллел ҳолда, оёқнинг болдир қисми эса полга нисбатан перпендикуляр жойлашсин. Икки оёғингизни чалиштирмасдан ўтиринг, оёқ  букилиши оқибатида қон айланиш тизими бузилиши мумкин.

 2 – қоида

Келажакда умуртқа поғонам билан муаммолар бўлмасин десангиз, ўтирган стулингизнинг суянчиғи юмшоқ ва текис бўлсин, кресло (суянчиғли кенг юмшоқ курси – муаллиф) бўлса яна яхши! Белингиз ва суянчиғингиз ўртасида тирқиш бўлмасин, акс ҳолда умуртқа поғонангизга оғриши мумкин.

 3 – қоида

Унутманг компьютер экрани билан фойдаланувчи ўртасида масофа 50-60 сантиметр, монитор диагонали 17 дан каттарок бўлганда 70 см. бўлиши лозим. Ҳозироқ линейка олиб ўтирган ҳолатингизни текшириб кўришингиз мумкин 🙂

 4 – қоида

Фойдаланувчи иш жойига тушаётган ёруғлик тепадан ва чапдан тушиши, дисплей экрани ва клавишлар кўзни камаштирмайдиган бўлиши керак. Қуёш нурининг тўғридан тўғри компьютер экранига тушишини олдини олинг, акс ҳолда тасвир ёмонлашиб, ҳиралашиб қолади.

 5 – қоида

5-9 синф ўқувчиларининг компьютер билан ишлаш вақти 25—30 минутдан, бир кун давомида эса 180 минутдан ошмаслиги керак! Айниқса таътил вақтида ота-оналар бунга беэътибор бўлишади.

 6 – қоида

 Компьютер қаршисида ўтирган фойдаланувчининг тана мушакларида ва кўзларида зўриқиш ҳосил бўлмаслиги учун 2—3 минутдан иборат дам бериш лозим. Шу лаҳзаларда фойдаланувчига енгил куй эшитиш, курсида ўтирган ҳолда қўл ва бўйин мушаклари толиқмаслиги учун енгил жисмоний машқлар бажариш тавсия этилади.

 7 – қоида

Компьютер қаршисида ўтирган ҳолда овқатланиш, кофе ёки бошқа суюқликлар ичиш тавсия этилмайди. Сабаби клавиатура ичи ушоқ ва бошқа зарралар билан тўлиб қолади. Хаттоки кофе ёки чой тукилиб, клавиатура ишдан чиқиши мумкин 🙁

 8 – қоида

Компьютер қаршисида ўтирадиган фойдаланувчилар сут-қатиқ маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари тавсия этилади. Ҳа айтганча, Абу Али ибн Сино ҳам ўз даврида сут ва қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш узоқ яшашнинг гарови эканлиги ҳақида айтиб ўтганлар.(


Компьютер қаршисида тўғри ўтириш ҳақида бот-бот сўзлаш мумкин, аммо доно ҳалқимиз айтганидек «Минг марта cўзлагандан, бир марта кўрган афзал». Қўйидаги кичик анимацион кўргазмали видеоролик ёрдамида компьютер қаршисида қандай ўтирган маъқулу, нималарга эътибор бериш кераклигини кўришингиз мумкин:

- mp4 форматида юклаб олиш (360 P) – 5.5 Mb
- mp4 форматида юклаб олиш (240 P) – 5.1 Mb

 Ушбу видеороликни фарзандларингизга қўйиб беришни унутманг! 😉

 


One thought on “Компьютер қаршисида тўғри ўтирибсизми? (Видео)

Leave a Reply