1. Феъллар оддий ўтган замон феъли (Simple Past) ва ўтган замон сифатдош (Past Participle) шаклларининг ясалишига қараб тўғри ва нотўғри феълларга бўлинади.
2. Тўғри феълларнинг Simple Past ва Past Participle шакллари феъл ўзагига -ed қўшимчасини қўшиш билан ясалади.
Infinitive | Simple Past | Past Participle |
to open | opened | opened |
to work | worked | worked |
3. Simple Past ва Past Participle шакллари -ed қўшимчасини қўшмасдан, турли йўллар билан ясаладиган феъллар нотўғри феъллар дейилади. Дарсликларда махсус жадвалларда феълнинг иккинчи шакли Simple Past шакли, учинчи шакли эса Past Participle шаклидир. Луғатларда эса нотўғри феълларнинг шакллари феълнинг асосий шакли ва ўқилишидан кейин кичик қавс ( ) ичида биринчи ўринда феълнинг Simple Past шакли, ундан кейин эса Past Participle шакли берилган бўлади. Агар кичик қавс ичида фақат битта шакл берилган бўлса, шу битта шакл ҳам эса Simple Past учун, ҳам Past Participle учун ишлатилади:
go [gou] 1. v (went; gone) 1) бормоқ; send [send] 1. v (sent) 1) жўнатмоқ