ДНК нима дегани? (видео) - Ta’lim / Образование

ДНК нима дегани? (видео)

ДНК текшируви ҳақида кўпчилик эшитган. Бироқ бу усул орқали қандай таҳлиллар бажарилишини, бу текширув усули нима учун кераклигини, ДНК текшируви ўтказилишига кўрсатмалар каби саволлар барчани қизиқтириши тайин. Бугун шу мавзуга кенгроқ тўхталишга қарор қилдик.

Маълумот ўрнида:
Ҳар бир инсон бу дунёда ўзига хос тузилишга эга. Ҳар бир инсоннинг бўйи, гавдаси, кўз тузилиши, кўз ранги, феъл-атвори ўзига хос бўлади. Бироқ бу белгилар билан инсонларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Инсонларнинг тузилиши эса асосан ДНКга боғлиқ.

генетика

ДНК нима ўзи?


ДНКДНК ёки дезоксирибонуклеин кислота – бу специфик уникал молекула бўлиб, фақат тирик организмда бўлади. Унинг ўзига хослиги шундан иборатки, бу кичик биологик структурада ушбу организмга хос барча маълумотлар жамланган. ДНК молекуласи 100000 дан ортиқ майдончалардан иборат бўлиб, бу майдончалар ген деб аталади. ДНКнинг ҳар бир гени биологик мавжудот ҳақидаги бирорта маълумотни сақлайди. Генларнинг кетма-кет тузилиши ҳам ҳар хил кўринишга эга. Бир тухумдан туғилган эгизакларнинг ДНКси бу қоидадан мустаснодир. Эгизакларнинг ДНКси генетик жиҳатдан бир хил тузилишга эга.

 

ДНК текшируви нима мақсадларда ўтказилади?

ДНК текшируви қўйидаги мақсадларда ўтказилиши мумкин:

  • донор ва реципиент орасида аъзо ва туқималарнинг трансплантациясида ўзаро мосликни аниқлаш учун;
  • шахси номаълум ўликларнинг шахсини аниқлаш мақсадида;
  • қон доғига қараб жинсини аниқлаш учун;
  • ҳомиладорликнинг 6 хафтасидан бошлаб, она қонидан таҳлил олиниб, туғилажак боланинг жинсини аниқлаш учун (бунда X ва Y хромосомалар текширилади ва шу асосда бўлажак боланинг жинси аниқланади);
  • спортив генетика – инсон геномининг жисмоний зўриқишларга ва айнан қайси спорт турига мойиллигини аниқлаш мақсадида;
  • эгизаклар усули – эгизакларнинг бир тухумдан ёки икки тухумдан ривожланганлиги аниқлаш учун (бунда иккала боланинг ДНКси текширилади);
  • наслий касалликларни аниқлаш учун;
  • аллергик касалликларни аниқлаш – инсоннинг қайси аллергенларга мойиллигини билиш мақсадида;
  • оталик/оналикни аниқлаш мақсадида;
  • яқин қариндошлар орасидаги боғлиқликни аниқлаш учун;
  • суд тиббиётида;
  • криминалистикада.

 

ПЗР нима дегани?

ПЗР – полимераз занжирли реакция деб аталиб, ДНКни текширишга асосланган. Бу таҳлил ДНК текширувининг асосий “қисми” ҳисобланади.

ПЗР текшируви қандай мақсадларда ўтказилади?

  • Юқумли касалликлар ташхисида кенг қўлланилади. Масалан: вирусли гепатитлар, TORCH инфекцияси, қизилча, қизамиқ, ротавирусли инфекция ва бошқа касалликлар;
  • Жинсий йўллар билан узатилувчи таносил аъзолари юқумли касалликлари ташхисида. Масалан: трихомониаз, хламидиоз, уреплазмоз ва бошқалар.

2 thoughts on “ДНК нима дегани? (видео)

Leave a Reply