Хабарингиз бор айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан иккинчи йил «Энг яхши дарс ишланмаси» танлови ўтказилмоқда. Дарс ишланмасига қўшиб жўнатиладиган аннотация бўйича кўпчилик педагогларда бир неча саволлар туғилди. «Аннотация» нима дегани? У қай тарзда ёзилади? Аннотациянинг қандай турлари бор. Саҳифада ушбу саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдик.
Аннотация (лотинчадан annotatio — мулоҳаза) ёки резюме, қисқа хулоса (французчадан résumé — «қисқа, қисқартирилган») — китоб ёки бирор бир асарнинг қисқача мазмуни. Шунингдек аннотация – нашр (қўлёзма, монография, мақола ёки китоб)нинг қисқача тавсифи бўлиши ҳам мумкин. Аннотация асарнинг нашр этилган вақти ва жойини, номинатив формасини, ўзига хос ажралиб турадиган жиҳатлари тасвирлайди.
Аннотация китоб ёки мақоланинг асосий мавзусини ўз ичига олади.
Аннотация одатда илмий журналлар, китоблар бошида муаллиф ва сарлавҳадан кейин учрайди.
Инглиз тилидаги адабиётларда аннотация кўпроқ «Abstract» номи билан учрайди.
Аннотация турлари
Аннотация асар тури ва маъносига кўра турли кўринишларда учраши мумкин. Чизма ёрдамида улар билан танишиб чиқамиз:
Айнан дарс ишланма аннотациясида қуйидагилар бўлиши мумкин:
■ дарснинг асосий мақсади;
■ қайси синф учун мўлжалланган;
■ дарс ишланмаси нечта ўқувчига мўлжалланган;
■ мавзунинг қисқача тавсифи;
■ ўқувчилар қандай янги билим ва кўникмаларни эгаллашади;
■ дарсда қандай методлар фойдаланилган ва бошқа маълумотлар.
Жиззах ВХТБга қарашли
«Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати информатика ўқитувчиси Шукуров Шаҳзод.