Ўзбекистон Республикасини Конституцияси бўйича тест саволлари - Ta’lim / Образование

Ўзбекистон Республикасини Конституцияси бўйича тест саволлари

Конституция – давлатнинг асосий ҳужжати бўлиб, давлат бошқаруви, ҳукумат органлари фаолиятининг тартиби ва тамойиллари, давлат, жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари у билан белгиланади.

конституция

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан қомусимизга оид тест саволларини тақдим этмоқдамиз. Ўз кучингизни текшириб кўринг.


1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун ким масъул?
2. Конституцияга кўра, шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга ... киради.
3. Конституцияга биноан қайси давлат органи Ўзбекистонда ижро ҳокимиятини ифодалайди?
4. Муқаддима нима?
5. Конституция – бу … .
6. Малакали тиббий ёрдам олиш ҳуқуқи фуқароларнинг қайси ҳуқуқларига киради?
7. Олий давлат вакиллик органи - Ўзбекистон Республикаси ... бўлиб, у қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
8. Олий Maжлис палаталарининг тўғри номини киритинг.
9. Конституциянинг қайси моддаси бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди?
10. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг ягона манбаи:
11. Давлатнинг нотўғри номланган ташқи вазифасини кўрсатинг:
12. Конституциянинг қайси моддасида виждон эркинлиги ва ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмаслик ҳуқуқи тартибга солинган?
13. Конституцияга мувофиқ давлатимиз номи:
14. Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти тизими қандай тамойилга асосланган?
15. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қачон қабул қилинган?
16. Ушбу ҳуқуқларнинг қайси бири инсоннинг сиёсий ҳуқуқларига киради?
17. Конституцияга мувофиқ, фуқаролар йиғинининг раиси ва унинг маслаҳатчилари қанча муддатга сайланади?
18. Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини қайси жамоат бирлашмалари ифода етади ва ҳимоя қилади?
19. Лотин тилида «constitutio» сўзи қандай маънони англатади?
20. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси неча бўлим, боб ва моддадан иборат?

 


3 thoughts on “Ўзбекистон Республикасини Конституцияси бўйича тест саволлари”

Leave a Reply