ХТВ жамғармаси ҳисобидан устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳон жавоблари эълон қилинди

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари эълон қилинди.


ХТВ жамғармаси ҳисобидан устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари эълон қилинди

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан my.dtm.uz сайтида эълон қилинди.


Ўқитувчилар тест натижаларини қандай билишлари мумкин?

2022-йил 16-декабр куни ўтказилган тест синовида иштирок этган халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар ўз натижаларини my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлимидан билиб олишлари мумкин.сайтидан ўз натижаларини билишлари мумкин.

Бунинг учун my.dtm.uz сайтида телефон рақами орқали рўйхатдан ўтиш ва паспорт маълумотлари ҳамда доимий яшаш манзилини киритиш лозим.
Шундан сўнг сайтнинг “Ўқитувчилар” бўлимидан “Хизматдан фойдаланиш”ни танлаб, тест натижаларини билиш мумкин.

Бунда талабгорнинг жавоблар варақаси рангли сканер қилинган ҳолатда жойлаштирилган бўлиб, саволларга тўғри ёки нотўғри жавоб берилгани ҳам кўрсатилган.

Ўз натижасидан норози талабгорлар 27-28-29 декабрь кунлари my.dtm.uz сайтининг “Ўқитувчилар” бўлими орқали апелляция аризасини беришлари мумкин.

Aпеллация аризалари комиссия томонидан кўриб чиқилади ва апеллация хулосаси 15 иш куни ичида талабгорга ёзма равишда юборилади.

Эслатиб ўтамиз, белгиланган тартибга асосан дастлабки босқичда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич синов жараёнлари 2023 йилда ўтказилади ва унда ўқитувчиларнинг касбий кўникмалари жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган гуруҳ томонидан баҳоланади.

Иккинчи босқичдан муввафақиятли ўтган устозлар ҳар ойлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида оладилар.

Халқ таълими Вазири жамғармаси учун устама оладиган ўқитувчиларнинг номзодлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари томонидан тақдим этилган бўлиб, бунда номзодлар умумий ўрта таълим муассасаларининг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган.


👉🏿 Тест натижасини билиш 👈🏿

 


🔥1.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853