Математика ва биология фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

2022 йил 4 декабр куни ўтказилган математика ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

Математика ва биология фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

Тест натижалари my.dtm.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар “Миллий сертификат” бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.

Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Сертификат эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

  • 60 % дан 86 % гача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл;
  • 86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.

«21. Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига (Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани ўқитувчиларидан ташқари) улар фаолият олиб бораётган давлат таълим муассасасининг жойлашувига қараб, базавий тариф ставкасига нисбатан шаҳар ҳудудида жойлашган мактабларда 25 фоиз, қишлоқ ҳудудида жойлашган мактабларда 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади».



🔥4.1 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853