Ўзбекистонда вазирликлар сони қисқартирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармони имзоланди.


Фармонга кўра, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида 2023 йил 1 январдан бошлаб мустақил фаолият юритувчи республика ижро этувчи ҳокимият органларининг сонини 61 тадан 28 тагача, шу жумладан вазирликлар сонини 25 тадан 21 тагача қисқартириш бўйича таклифи маъқулланган.


Жумладан, иқтисодиёт ва молия, мактабгача таълим ва халқ таълими вазирликлари, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, олий таълим ва инновациялар, шунингдек маданият ва туризм вазирликлари бирлаштириб юборилган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда.


2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

  • Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
  • Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
  • Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
  • Табиат ресурслари вазирлиги;
  • Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
  • Сув хўжалиги вазирлиги;
  • Рақамли технологиялар вазирлиги;
  • Адлия вазирлиги;
  • Транспорт вазирлиги;
  • Маданият ва туризм вазирлиги;
  • Мудофаа вазирлиги;
  • Энергетика вазирлиги;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
  • Ташқи ишлар вазирлиги;
  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.



🔥687 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853