2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича Президент фармони эълон қилинди.

2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

2023 йилнинг қуйидаги кунлари иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади:

  • 2 январь – душанба;
  • 30 июнь – жума.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари:

  • 3 январь – сешанба;
  • 20 март – душанба;
  • 22 март – чоршанба;
  • 24 апрель – душанба;
  • 1 июль – шанба;
  • 2 сентябрь – шанба;
  • 30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

Эслатиб ўтамиз, янги Меҳнат кодексига асосан, ишланмайдиган байрам куни якшанбага тўғри келган тақдирда, ишланмайдиган кунни душанбага кўчириш белгиланган.



🔥2.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853