Вазир жамғармасидан устама олишга номзодларни саралаш жараёнларининг 2-босқичи бошланмоқда - Ta’lim / Образование

Вазир жамғармасидан устама олишга номзодларни саралаш жараёнларининг 2-босқичи бошланмоқда

Вазир жамғармасидан устама олишга номзодларни саралаш жараёнларининг 2-босқичи бошланмоқда: манзил ва саналар билан танишинг.

Вазир жамғармасидан устама олишга номзодларни саралаш жараёнларининг 2-босқичи бошланмоқда

Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш мезонлари маълум бўлди. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Вазир жамғармасидан устама олиш учун ўтказиладиган синов жараёнлари бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўп босқичли танлов асосида бевосита Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланган тартибда ташкил этилиши ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра, 2022-йил декабр ойида ушбу Жамғармадан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш синовларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтган эди.

Биринчи босқичда қатнашган ҳамда дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун бўлиб ўтган тест синовларида максимал баллнинг 80 ва ундан юқори фоиз натижани қайд этган номзодлар иккинчи босқичга тавсия этилади.

Иккинчи босқичда умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.

Касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб, 9 ой давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (бугунги кунда 5 млн сўм) ҳар ойлик устама тўланади.


 

 

Суҳбат жараёнлари жорий йилнинг 13-18-март кунлари бўлиб ўтади.

 


Leave a Reply