Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига янги матбуот котиби тайинланди. Бу ҳақида вазирлик ўзининг телеграм каналида хабар берди.
Собирова Дилфуза Азимжоновна Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бошқармаси бошлиғи – матбуот котиби лавозимига тайинланди.
Дилфуза Собирова “Даракчи” ва Солиқ плюс” газеталарида Бош муҳаррир, “Ёшлар Медиа маркази” Бошқарув раиси ўринбосари ва Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби сифатида фаолият юритган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.