2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш режалаштирилмоқда.
Давлат бюджети лойиҳасига кўра, келгуси йилда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорларини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатларга 9,6 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган.
Ҳужжатда келтирилишича, жорий йил охиригача шаклланган инфляция миқдори йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва пенсия миқдорларининг оширилган фоизларидан юқори бўлган тақдирда, келгуси молия йилининг январь ойидан иш ҳақи ва пенсияларни ушбу фоизларга ошириш орқали компенсация қилиш тартиби жорий этилади.
Ўзи умуман, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар келгуси йилда давлат бюджети харажатининг 50%дан ортиғини ташкил этади.