Мактаб ошхонасида тайёрлаш ва сотиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхати - Ta’lim / Образование

Мактаб ошхонасида тайёрлаш ва сотиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхати

Мактаб ошхонасида тайёрлаш ва сотиш тақиқланган маҳсулотларнинг сотилишига йўл қўйилмаслиги таълим муассасалари раҳбарларига юклатилганига, ДСЭНМ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда назорат ишлари ўтказилишига қарамасдан айрим ҳолатларда ушбу қарорнинг бузилиши кузатилмоқда.


gazirovki_fast_food_230

“Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, қуйидаги маҳсулотлар юртимиздаги умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган озиқ-овқат ва таомлар рўйхатига киради:

— Сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар, бўёқлар, ароматизаторлар қўшилган қандолат маҳсулотлари;

— Сунъий консервантлари бўлган «сухарики» ва чипслар, қурт, писта, уй шароитида тайёрланган донали шимиладиган ширинликлар;

— Гўшт қўшилган, майонез, кетчуп ва орасига сабзавотлар солинган нон маҳсулотлари (гамбургер, чизбургер ва хот-доглар);

— Рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;

Maktab oshxonasida tayyorlash va sotish taqiqlangan mahsulotlar ro‘yxati

— Ветеринария назоратидан ўтмаган гўшт, балиқ, паррандалар; жигар, тил ва юракдан ташқари барча калла-почалар;

— Ташқи қобиғи тоза бўлмаган, синган, зарур талабларга жавоб бермайдиган тухумлар;

— Банкаларнинг герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган, ёрлиғи бўлмаган ва ишлаб чиқариш вақти ҳамда яроқлилик муддати белгиланмаган, айниқса, уй шароитида тайёрланган ҳар-хил турдаги консервалар;

— Турли аралашмалар ёки омбордаги зараркунандалар билан зарарланган ёрма, ун, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар;

— Кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);

— Холодец, парранда ва туёқли ҳайвонлар оёғидан тайёрланган ҳамда калла гўшти рулетлари, ўпка-жигарли ва қондан қилинган колбасалар;

— Пастеризация қилинмаган (флягадаги) творог, термик ишлов берилмаган, идишда сақланган творог ва қаймоқ, қўлбола қатиқ, эпизоотик нохуш хўжаликлардан олинган, шунингдек дастлабки ишлов берилмаган ва пастеризация қилинмаган сут ва сут маҳсулотлари, қимиз ва таркибида этанол бўлган (0,5 фоиздан ортиқ) бошқа ачитилган сутли маҳсулотлар;

— Қўзиқоринлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;

— Квас;

— Хом дудланган гўштли гастрономик маҳсулотлар ва колбасалар, шу жумладан, қайнатилган колбаса;

— Сирка, хантал, хрен (ерқалампир), ўткир қалампир (қизил, қора) ва бошқа ўткир зираворлар;

— Ўткир таъмли соуслар, кетчуплар, майонез, консервалар, маринадланган сабзавот ва мевалар;

— Табиий кофе, тетиклантирувчи ва қувватни оширувчи энергетик ва алкоголь ичимликлар;

— Пазандалик мойлари, чўчқа ёғи, маргарин ва бошқа гидроген ёғлар;

— Данакли меваларнинг мағзи, сақич, мева ва резаворлилардан тайёрланган яхна ичимликлар ва морслар (термик ишловсиз);

— Окрошка ва совуқ шўрвалар, ёғда қовурилган тухум, паштет, гўшт ва творогли қуймоқлар.

Шунингдек, тез тайёрланадиган қуруқ озиқ-овқат концентратлари асосидаги биринчи ва иккинчи таомларнинг мактаб ошхоналарида бўлиши тақиқланади.