Ўқитувчиларни диагностик тест синовлари ҳақида - Ta’lim / Образование

Ўқитувчиларни диагностик тест синовлари ҳақида

Бир неча кун олдин мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмалари онлайн диагностикадан ўтказилиши хақида хабар бериб ўтган эдик.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида бўлиб ўтган брифингда барча долзарб саволларга жавоб бериб ўтилди. Қуйида ушбу брифингни томоша қилишингиз мумкин:


2023 йилнинг 4-15 декабр кунлари мактабларда фаолият кўрсатаётган барча ўқитувчиларнинг билим ва кўникмалари онлайн диагностикадан ўтказилади.

Бунда ўқитувчилар ўзларига қулай жой ва белгиланган вақтда диагностикага доир топшириқларни onlinedu.uz платформаси орқали бажаришлари мумкин бўлади.


Тест синовлари:

— хамма жойда бир вақтда бошланади;
— 40 та мутахассислик фанидан;
— 5 та педагогика йўналишидан;
— 5 та психология фанидан;
— жами 50 дона тест саволлари берилади;
— Орасида PISA саволлари ҳам бўлади;
— Тест синовларига жами 1 соат вақт берилади.


Онлайн диагностика тестидан рўйхатдан ўтиш бўйича йўриқнома


Диагностикада педагог кадрларнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси ҳамда педагогик маҳорати тест топшириқлари асосида синовдан ўтказилади.

Диагностика натижаларига кўра, ўқитувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларга бўлган эҳтиёжлари аниқланади. Ўқитувчилар табақалашган таълим дастурлари асосида касбий эҳтиёжига мос малака ошириш курсларига жалб этилади.

Табақалашган таълим дастурларида малака ошириш курсларининг мазмуни ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини ривожлантиришга йўналтирилади.

2024 йилдан бошлаб, юқори натижа кўрсатган ўқитувчилар онлайн (масофавий) таълим шаклидаги малака ошириш курсларига жалб этилади, паст натижа кўрсатган ўқитувчилар оффлайн (анъанавий) шаклдаги малака ошириш курсларига юборилади.

Қайд этиш жоизки, диагностика жараёнлари касбий эҳтиёжларни аниқлашга қаратилган бўлиб, унинг натижалари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятига ҳеч қандай ҳуқуқий ва молиявий таъсир кўрсатмайди.

Қуйида фанлар кесимида ўқитувчиларнинг диагностикадан ўтиш режа-жадвали билан танишишингиз мумкин:

 


Leave a Reply