«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлов низоми - Ta’lim / Образование

«Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси» танлов низоми

Ушбу саҳифада “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом билан танишиб чиқишингиз мумкин.


Yilning eng yaxshi o‘zbek tili o‘qituvchisi tanlov nizomi

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ижроия қўмитаси қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларининг “Она тили” ва “Ўзбек тили” фани ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” республика танлови 2023 йил 22 сентябрдан 20 октябрга қадар ўтказилиши белгиланди.


Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1-босқич туман (шаҳар): тақдимотларни қабул қилиш 22-сентябрдан 29-сентябрга қадар давом этади. Тақдимотлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан 3-6-октябр кунлари кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.

2-босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар): биринчи босқичда ғолиб деб топилган тақдимотлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан 9-10 октябр кунлари кўриб чиқилади ва ғолиблар аниқланади.

3-босқич: 20 октябрга қадар Тошкент шаҳрида ўтказилади. Танлов ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш 21 октябр Ўзбек тили байрами арафасида амалга оширилади.


Қўйида ушбу танловнинг низомини юклаб олишингиз мумкин: