Бир уриб доскани синдирган “қаҳрамон” топилди - Ta’lim / Образование

Бир уриб доскани синдирган “қаҳрамон” топилди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси синфхонадаги доскани уриб синдиргани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат ўрганилиб, қаерда содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова хабар берди.

Бир уриб доскани синдирган қаҳрамон топилди (видео)

Аниқланишича, видеодаги ҳолат Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги 19-мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан 2022 йилда, у ҳали 10-синфда ўқиётган пайтида содир этилган. Видео эса TikTok ижтимоий тармоғига жорий йилнинг 23 сентябрь куни жойлаштирилган.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълумотларига кўра, ҳолат ўрганилиб, ўқувчи томонидан мактаб мулкига етказилган зарар унинг ота-онаси томонидан қоплаб берилган. Пайариқ тумани ИИБ томонидан ўқувчининг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига асосан жазо қўлланилган.



🔥6.3 K marta ko‘rildi