Алифбони такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ энг муаммоли тўртта ҳарф – sh ва ch ҳарф бирикмалари ҳамда окинали o‘ ва g‘ ҳарфларини ş, с, õ, ğ тарзида ифодалашни таклиф қилди.
Ишчи гуруҳ таклиф этган алифбо лойиҳаси / Фото: Kun.uz
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштириш бўйича республика илмий-назарий конференцияси бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Конференцияда таклиф сифатида ишчи гуруҳ томонидан 28 та ҳарф, 1 та ҳарф бирикмаси ва тутуқ белгисидан иборат такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси тақдим этилди.
Ишчи гуруҳ амалиётда кўп муаммоларни келтириб чиқараётган қуйидаги тўртта ҳарфни ўзгартиришни таклиф этмоқда:
- O‘ o‘ — Õ õ
- G‘ g‘ — Ğ ğ
- Ch ch — С с
- Sh sh — Ş ş
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 5 июл куни сайловолди дастури доирасида тошкентлик сайловчилар билан учрашувда алифбо масаласини айтиб ўтган эди. “Зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимиз билан бамаслаҳат, лотин ёзувига асосланган алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур”, деганди давлат раҳбари.