Мактаб ўқувчиларига ижарага берилган дарсликлар йўқолса қанча жарима тўланади? - Ta’lim / Образование

Мактаб ўқувчиларига ижарага берилган дарсликлар йўқолса қанча жарима тўланади?

Ўқув йили якунида кўпчилик ўқувчилар ижарага берилган дарсликларни йўқотиб қўйишгани маълум бўлади. Ота-оналарни ва айниқса синф раҳбарларини қизиқтирган саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. 

darslik_skachat_600

Демак, ўқувчилар томонидан ижарага берилган китоблар йўқотиб қўйилса, етказилган зарар ким томонидан қопланиши керак?

❗️Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотларнинг 2014 йил 20 мартдаги «Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» қўшма қарори билан тасдиқланган низомнинг 51-бандида дарсликлар ёки ўқув методик қўлланмалардан (ЎМҚ) фойдаланиш усулидан қатъи назар, улар йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган тақдирда, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд ҳомийлар зарарни худди шундай дарслик ёки ЎМҚлар билан қоплайди ёхуд унинг бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қийматини қуйидаги миқдорларда тўлайди:

  • 1-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг бир баравари миқдорида;
  • 2-4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг икки баравари миқдорида;
  • 5-11-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва (ёки) ЎМҚлари учун — унинг тўрт баравари миқдорида.

 

 



Leave a Reply