Ушбу саволга АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов жавоб берди.
“Президентимизнинг инсон қадрини улуғлаш, аҳолига енгиллик яратишга қаратилган эзгу ғоялари асосида бу йил дарсликлар бепул бўлди. Бу нима дегани? Яъни, ижара тушумидан шаклланиши — ота-оналар тўлаши керак бўлган 500 млрд сўмга яқин пул давлат бюджетидан тўлаб берилади.
Мактаб дарсликлари ҳозирча фақат бу йил учун бепул бўлади.
Кейинги ўқув йиллари учун дарсликларнинг бепул бўлиш-бўлмаслиги комиссия ўрганишларидан кейин маълум қилинади”, – деди Темур Комилов.
Янгиланди.
Комиловнинг анжуман сўнгида журналистларга айтишича, ҳукумат расмийлари у билан боғланган ва ижара масаласи узил-кесил ҳал бўлганини билдирган. Яъни келгуси йилларда ҳам мактаб ўқитувчиларини дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш тўлиқ бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шу тариқа, бунинг учун ота-оналардан бошқа пул йиғилмайди.