Илғор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини онлайн платформалар орқали намойиш қилиш амалиёти жорий қилинади. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги “Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорига асосан:
2023 йил 1 январдан бошлаб Педагогларни янги методикаларга ўргатиш мақсадида Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.
Ушбу бўлимлар томонидан Республика таълим марказининг махсус дастури, шунингдек, ишлаб чиқилган янги мактаб дарсликлари ва ўқув қўлланмалари асосида умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун малака ошириш курслари ташкил этилади.
2023 йил 1 мартгача эса умумий ўрта таълим муассасаларидаги илғор ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини онлайн платформалар орқали намойиш қилиш ва уларнинг муҳокамасини ташкил этиш амалиётини жорий қилинади.