Мактаб ўқувчилари учун қандай озиқ-овқат маҳсулотлари тавсия этилади? - Ta’lim / Образование

Мактаб ўқувчилари учун қандай озиқ-овқат маҳсулотлари тавсия этилади?

Болалар ҳаракатчан бўлади. Қолаверса, организмнинг ўсиб-улғайиши учун қувват, яъни озуқа керак. Шу сабабли ўғил-қизлар тез очқайди. Айниқса, мактаб даврида! Бироқ бундай паллаларда кичкинтойлар дуч келган маҳсулотларни истеъмол қилиб кетавермаслиги зурур. Уларнинг тури, сифати, таркиби ва миқдори доимо назоратда бўлиши шарт.

maktab_oquvchilari_uchun_ovqat

“Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да умумтатаълим муассасаларида ўқувчилар истеъмол қилиши мумкин бўлган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти ҳам белгиланган. Улар қуйидагилардан иборат:

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари:

I категорияли мол гўшти, бузоқ гўшти, ёғсиз қўй гўшти (ҳафтада 1-2 мартадан кўп эмас), парранда гўшти, курка, қуён гўшти, балиқ,товуқ тухумлари омлет ёки қайнатилган ҳолда.

Сут ва сут маҳсулотлари:

сут (2,5%, 3,2%, 3,5% ёғлилик даражаси), пастеризацияланган, стерилланган, қуруқ; қуюлтирилган сут (тоза ва шакар аралаштирилган ҳолда), қуюлтирилиб-пиширилган сут; творог (ёғлилик даражаси 9% ва 18%ли; агар ёғлилик даражаси унчалик баланд бўлмаса — 0,5% ли); ўткир бўлмаган турдаги пишлоқ (қаттиқ, юмшоқ, эритилган, зираворларсиз колбаса турдаги); термик қайта ишланганидан сўнг қаймоқ (10%, 15%, 30% ёғлилик даражаси); кефир (қаттиқ); йогуртлар (термик ишлов берилмаган — табиий, сутли ва қаймоқли турлари маъқул); қизариброқ ивиган қатиқ (ряженка), қатиқ, бифидок ва бошқа сут маҳсулотлари; қаймоқ (ёғлилик даражаси 10%, 20% ва 30%).

Озиқ-овқат ёғлари:

сариёғ; ўсимлик ёғи (кунгабоқар, фақат доғланган пахта ёғи); салатларга, винегретлар, сельд балиғи, иккинчи таомлар салат ёғи; маргарин пишириқлар учун; қовуриш учун чекланган (фақат олий навлар);

Қандолатчилик маҳсулотлари:

конфетлар (зефир, қиём, мармелад маъқул), шоколад ҳафтасига бир мартадан ошмаслиги керак;қотирилган кулча нон (галета), пишириқ, крекер, вафли, кекс (таъм берувчи моддаларсиз); пишириқлар, тортлар (уваланадиган хамирли ва бисквитли, кремсиз); қиём, мураббо, повидло, корхонада қадоқланган асал;

Сабзавотлар:

картошка, карам, гулкарам, сабзи, лавлаги, бодринг, помидор, қовоқча (кабачки), кулчақовоқ (патиссон), пиёз, чеснок (кичик мактаб ёшидаги болалар учун чекланган миқдорда), петрушка (кашничсимон кўкат), шивит, сельдерей (кашничсимон ошкўк), томат пастаси, томат-пьюре.

Мевалар:

олма, нок, олхўри, узум, ва бананлар; ҳар кимнинг истеъмол қила олиш қобилиятига қараб цитрусли (апельсин, мандарин, лимон); қуритилган мевалар;

Дуккаклилар:

нўхат, ловия, соя, мош.

Шарбат ва ичимликлар:

маҳаллий табиий ва импорт шарбатлар, ишлаб чиқарилган ичимликлар (оқартирилган ва қуйқали), имкон қадар кичик қадоқда; консервантларсиз ва қўшимча моддаларсиз ишлаб чиқариш туридаги витаминли ичимликлар;какао, чой; ичимлик суви.

Консервалар:

гўштли консерва; консерва овқатлари (гўштли суюқ овқат (рассольник), мол гўштли карам шўрва, мол гўштли гречка каби табиий маҳсулотлар бўлмаганда истисно тарзида); лосось (қизил гўштли балиқ), сайра ёғда, қовурилган скумбрия балиғи; шарбатлар, мева бўлаклари, бақлажон ва қовоқча икраси;

стерилланган помидор ва бодринглар, нон, ёрма, макарон маҳсулотлари — барча турлари чекланмаган миқдорда тавсия этилади.



Leave a Reply