Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Илғор технологияларни биладиган, дарс бериш ва ўқувчилар билимини баҳолашда янгича ёндашадиган муаллимларни қўллаб-қувватлаймиз.
Энди, муаллимларнинг нафақат билими, балки малака ва маҳоратини ҳам баҳолаб, малака сертификатини бериш тизими жорий этилади.
Малака сертификатини олган ўқитувчига 70 фоиз қўшимча ҳақ тўланади (ҳозирда энг юқори устама 40 фоиз).
Умуман, келгуси етти йилда муаллимларнинг ойлик маоши 2 карра оширилади”, – деди номзод.