Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар яна оширилиши режалаштирилмоқда - Ta’lim / Образование

Ўзбекистонда иш ҳақи ва пенсиялар яна оширилиши режалаштирилмоқда

2023-йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган. Қайд этилишича, иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна бир марта оширилади

Биринчи ўсиш доирасида 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошади.

Бундан ташқари, бундай ўсиш 2023 йилнинг сентябрида ҳам кузатилиши кутилмоқда. Яъни, иккинчи ўсиш 1 сентябрдан режалаштирилган бўлиб, давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши керак бўлади.

2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади. Натижада, иш ҳақини индексация қилиш прогноз қилинган инфляция даражасидан (10 фоиз доирасида) юқори бўлади.


1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1-майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи (давлат бюджетининг қўшимча харажатлари 2,2 трлн сўмни ташкил этади) ошади.

Бунда:
– пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;
– ёшга доир энг кам пенсиялар – 677 000 сўм;
– иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 747 000 сўм қилиб белгиланади.


1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори 7 фоизга оширилади.

Бунда:
– меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм (бунгача 920 минг сўм эди);
– базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм (бунгача 300 минг сўм эди) қилиб белгиланди.

Баҳорги ўсиш 7 фоизни ташкил этган бўлса, 1 сентябрдан яна 10 фоиз қўшиш режалаштирилган.

 


🔥41.2 K марта кўрилди

Leave a Reply