Бошқа фанлар бўйича ҳам миллий сертификатлашни йўлга қўйиш режалаштирилганми? Ушбу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси жавоб берди.
Маълумки, ҳозирги пайтгача Ҳукумат қарори (646-сон, 12.10.2020)га асосан математика, кимё, биология, физика, география, тарих ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанлари бўйича миллий сертификатлар жорий этилган.
Миллий сертификатлар жорий этилмаган бошқа умумтаълим фанлари бўйича ҳам сертификатлашни жорий этишга доир ҳозирда амалий ишлар олиб борилмоқда.