Касб-ҳунар мактабларига қабул қачон бошланади? - Ta’lim / Образование

Касб-ҳунар мактабларига қабул қачон бошланади?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу саволга жавоб бериб ўтди.

kollej qabul

100 дан ортиқ касблардан бирини эгаллаш истагида бўлган, жорий йил 9 синф битирувчиларининг ҳужжатлари my.edu.uz электрон платформаси орқали 2023 йилнинг 1 июл кунидан 20 июл (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.


Платформага:

  • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки ID карта маълумотлари;
  • 3х4 ҳажмидаги фотосурат киритилади.

Касб-ҳунар мактабига онлайн ариза топшириш бўйича қуйидаги видео йўриқнома орқали танишишингиз мумкин.

P.S. Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикамизда 330 та касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда.

 



Leave a Reply