Мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлаш бўйича низомлар тасдиқланди - Ta’lim / Образование

Мактаблар ва академик лицейлар рейтингини аниқлаш бўйича низомлар тасдиқланди

«Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) қабул қилинди.

Мазкур қарор билан умумий ўрта таълим муассасалари (1-илова) ҳамда академик лицейлар рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги (2-илова) низомлар тасдиқланди.

olimpiada

Белгилаб қўйилдики:

  • умумий ўрта таълим муассасаси директори, унинг ўринбосарлари, педагог ходимлар фаолиятига баҳо бериш белгиланган тартибда тасдиқланган таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари асосида ҳисобланган натижаларга мувофиқ амалга оширилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятига баҳо беришда рейтинг натижалари инобатга олинади.
  • академик лицейлар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг юритилади, рейтинг кўрсаткичлари паст бўлганларига нисбатан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан чора-тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади.

☑️ Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳар йили 1 сентябрга қадар:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда академик лицейлар рейтингини эълон қилади.

🗓 Мазкур низомга 1-илова сифатида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонлари ва ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.

Унга кўра мактаблар рейтингини аниқлашда:

👉 11-синф битирувчилари томонидан олий таълим муассасаларига киришда тўплаган баллари;
👉 ОТМга ўқишга кирганлар салмоғи;
👉 ўқувчиларнинг билим даражаси;
👉 педагогларнинг сифат (салоҳият)и;
👉 ўқувчи ва ўқитувчиларнинг чет тилларини билиш даражаси;
👉ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома натижаси;
👉 таълим муассасасида маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (Ўзбекистон Республикаси Президенти илгари сурган беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар инобатга олинади.


Leave a Reply