Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 2-босқич натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 31 июль куни ўтказилган президент мактабларининг 2-босқич имтиҳон натижалари эълон қилинди.

president-schools

1.Талабгор топширган ҳудуди бўйича белгиланган «Юклаб олиш» ни босинг.

2.Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (CTRL+F), сизга тақдим этилган махсус ID рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг.

3.Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.

4.Имтиҳонлардан ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 25-июн 526-сонли қарорининг “Президент мактаблари тўғрисидаги Низом” 41-бандига асосан, Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш, таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот – Cambridge Assessment International Education томонидан амалга оширилади.

Имтиҳон натижалари аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.

Имтиҳон натижасига кўра бир хил балл тўплаган талабгорлар сони белгиланган қабул квотасидан ортиб кетган тақдирда талабгорга қуйидагича тартибда устунлик берилади, яъни

  • Муоммони ечишга оид саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;
  • Танқидий фикрлаш бўйича юқори балл тўплаганлар;
  • Инглиз тили саволларининг ўқиш (Reading) қисми бўйича юқори балл тўплаганлар;
  • Инглиз тили саволларининг грамматика (Grammar) қисми бўйича юқори балл тўплаганлар;
  • Туғилган санаси бўйича (ёшроқ номзод танланади).

Имтиҳон натижаларини билан қуйида танишишингиз мумкин:

Худулар Натижалар
1 Андижон вилояти Юклаб олиш
2 Бухоро вилояти Юклаб олиш
3 Жиззах вилояти Юклаб олиш
4 Қашқадарё вилояти Юклаб олиш
5 Навоий вилояти Юклаб олиш
6 Наманган вилояти Юклаб олиш
7 Самарқанд вилояти Юклаб олиш
8 Сурхондарё вилояти Юклаб олиш
9 Сирдарё вилояти Юклаб олиш
10 Тошкент вилояти Юклаб олиш
11 Фарғона вилояти Юклаб олиш
12 Хоразм вилояти Юклаб олиш
13 Тошкент шаҳри Юклаб олиш
14 Қорақалпоғистон Республикаси Юклаб олиш

Номзодлар барча тоифадаги саволлар бўйича тенг балл тўплаган тақдирда, номзодлар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ номзодга устунлик берилади. Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси ва таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот томонидан қўшимча топшириқлар берилади.

 


🔥2.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853