Жорий йилнинг 29 июнидан 2 июлига қадар ўтказилган саралаш имтиҳон натижалари 16 июль куни Cambridge Assessment International Education ташкилоти веб-сайтида эълон қилинди:
Тест натижаларини компьютер ишлатган ҳолда ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин:
👉 Президент мактаби тест жавоблари 👈
Ушбу кўрсатилган веб-сайтга кирганингиздан сўнг:
1. Талабгор топширган ҳудудини танланг.
(Тошкент, Наманган, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси).
2. Сўнгра Президент мактабларига топширган синфини танланг.
(5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-синф).
3. Номзоднинг натижасини билиш учун қидириш тугмасини босиб (Ctrl+F), сизга тақдим этилган 11 рақамлик махсус идентификация рақамини теринг ва Enter тугмасини босинг.
4. Якуний босқич имтиҳонларига ўтган номзодлар – жадвалнинг юқори қисмида кўк рангда белгиланган бўлади.
5. Якуний босқич имтиҳонларига ўта олмаган номзодлар эса – оқ ранг билан белгиланган бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июнь 526-сонли қарорининг “Президент мактаблари тўғрисидаги Низом” 41-бандига асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот – Cambridge Assessment International Education томонидан амалга оширилади. Натижалар аноним тарзда эълон қилинади. Номзоднинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди.
Шунингдек, Президент мактаблари номзодларга қўйиладиган талаблар ва қабул қилиш тартиби бўйича маълумотларни расмий веб-сайт орқали олишингиз мумкин.
Ҳавола: https://pm.xtv.uz/qabul-tartibi/
Асосий имтиҳонлар 21-24 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Якуний босқичга саралаш имтиҳонида қатнашган 27 119 номзоддан 11 520 таси (42,5%), яъни қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан талабгорлар йўлланма олишади.
Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz
Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг
Нега телеграм каналда маълумотлар тулик эмас кириш имтихонлари фанлари ва талаб этиладиган хужжатла туплами тугрисида.
Вилоятлардаги призидент мактаблари тугрисида маълумотлар йук.
Хуждатни топшириш саналари тугрисида маълумотлар жойлаштириш шарт.. деб уйлайман.
Маълумотлар тўлиқ, хамма вилоятларда ҳам президент мактаблари очилмади, шунинг учун фақат 4 вилоят ҳақида маълумот киритилди.