Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қаерда бўлади?

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларига маслаҳат-таништирув ҳамда 1 – босқич кириш имтиҳонларини ўтказиш режалаштирилган ҳудудлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

president_maktabi_video

Унга кўра:

🔸Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти – Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ғалаба боғи ҳудудидаги ёпиқ саҳна майдонида ва Тошкент шаҳридаги Ботаника боғининг 1- ва 2-майдонларида;

🔸Сирдарё вилояти – Гулистон шаҳри марказий ўйингоҳида;

🔸Қашқадарё вилоятида – Қашқадарё вилояти “Насаф” футбол клуби машғулотлар майдони 2-ва 3-майдонларида;

🔸Фарғона вилояти – Фарғона давлат университети стадиони ва Марғилон шаҳар 2-БЎСМ стадионида;

🔸Бухоро вилояти – Бухоро шаҳри «Дилкушо» теннис спорт мажмуасида;

🔸Жиззах вилояти – «Сўғдиёна» марказий ўйингоҳи сунъий қопламали машғулот майдонида;

🔸Самарқанд вилояти – «Локомотив» марказий жисмоний тарбия спорт клуби Самарқанд филиали футбол стадиони ва Самарқанд шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактаби стадионида;

🔸Қорақалпоғистон Республикаси – Нукус шаҳри «Турон» марказий стадионида;

🔸Наманган вилояти – 17-болалар ва ўсмирлар мактабига қарашли «Навбаҳор умид» стадионларида;

🔸Хоразм вилояти – Урганч шаҳридаги Футбол академияси қошидаги «Хоразм» спорт мажмуасида;

🔸Навоий вилояти – Навоий шаҳридаги «Кимёгар» ўйингоҳида;

🔸Aндижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби асосий стадиони 3-, 4- ва 5-биноларида;

🔸Сурхондарё вилояти – «Сурхон» спорт мажмуаси захира футбол майдони ва Термиз олимпия захиралари коллежи футбол майдонида.

* Мазкур ҳудудлар рўйхатига Республикадаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, Республика махсус комиссияси қарорига кўра ўзгартириш киритилиши мумкин.

🔥4.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853