Мактабларда молиявий саводхонлик дарслари ўтилади

Ўзбекистонда молиявий хизматлар оммабоплигини оширишнинг 2 йиллик стратегияси тасдиқланди. Унда муқобил банк хизматларини жорий этиш, финтех компаниялар кириб келишига шароит яратиш, масофадан идентификация қилишни ривожлантириш кабилар кўзда тутилган.


moliyaviy_darslar

Ўзбекистонда 2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Стратегияга асосан, умумтаълим муассасаларида ва ноиқтисодий йўналишдаги таълим муассасаларида “Молиявий саводхонлик” ўқув дастури жорий этилади.

Шунингдек, молиявий саводхонликни ошириш бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилади.

Келгуси йилларда банкларнинг хизмат кўрсатиш нуқталарини кенгайтириш, банк хизматларини етказишнинг муқобил йўлларини жорий этиш ва банк агентлари тармоғини яратиш орқали базавий молиявий хизматлар қамровини ошириш кўзда тутилган.

 

🔥2.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853