Жорий йилнинг 8–13 ноябрь кунлари Фарғона вилоятида Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтади. Бу ҳақида Халқ таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Халқаро олимпиадада дунёнинг 15 дан ортиқ давлатидан 100 нафардан ортиқ ўқувчи қатнашиши кутилмоқда.
Олимпиадага оид маълумотларни https://iafpho2021.uz сайти орқали билиб олишингиз мумкин.
Қўшимча маълумот учун:
Телефон: + 998 71 241-04-83; + 998 88 035-88-35;
Email: iafpho2021@xtv.uz iafpho2021@gmail.com