Вақтинчалик ҳамкасбининг вазифаларини бажарган ходимга қўшимча ҳақ тўланадими? - Ta’lim / Образование

Вақтинчалик ҳамкасбининг вазифаларини бажарган ходимга қўшимча ҳақ тўланадими?

Ходим томонидан вақтинчалик хизмат вазифасида бўлмаган ҳамкасбининг вазифаларини бажарса, унга қўшимча ҳақ тўланадими?

Жавоб:
Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 20-бандига асосан:

Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айни шу ташкилотда асосий касб ва лавозим бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган иш вақти давомида ўша касб ва лавозимдаги қўшимча ишларни бажариш хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, ишлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобланади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг вазифаларини бажаришда йўл қўйилади.

Касблар ва лавозимларда бир неча касб ва лавозим асосида ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга, қоидага кўра, жумласига ушбу ходим кирадиган ходимларнинг ана шу тоифаси доирасида рухсат этилади.

Ташкилотнинг ходими қўшимча ишни бажарадиган муддат, унинг мазмуни ва ҳажми иш берувчи томонидан ходимнинг ёзма розилиги бўйича белгиланади.

Низомнинг 23-бандига асосан бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган❗️

Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ тўлаш миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Айтайлик сиз бир ой давомида ишга келмаган ҳамкасбингизнинг хизмат вазифасини бажарсангиз, сизга шу ходимнинг ойлик маошининг ярмигача (50%) берилиши қонунда кўзда тутилган.

 


Leave a Reply