Мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкинми? Қай тартибда амалга оширилади? Ушбу саҳифада батафсил тўхталиб ўтамиз.
Савол: 2021 йилда олий таълим муассасини битирдим. 4-курсимда бошлаб мактабда тўлиқ ставкада дарс бериб келяпман. Янги қарор бўйича мен ҳам аттестациядан ўта оламанми? Бизга келган графикда мутахассислар учун навбатдан ташқари деган тушунча йўқ, деган изоҳ берилибди. Мутахассис тоифасидаги педагоглар навбатдан ташқари аттестациядан ўта олишмайдими?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ушбу саволга батафсил жавоб берди.
✅ Низомнинг 4-бандида: “……Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши”;
Низомнинг 6-бандида: ” …педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;
навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги”;
Низомнинг 7-бандида: “Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин”лиги белгилаб қўйилган.
Сиз мутахассис малака тоифаси билан уч йил давомида фаолият олиб боришингиз мумкин.
Шу уч йил давомида Сиз мажбурий аттестацияга жалб қилинмайсиз. Лекин, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ихтиёрингизга кўра қатнаша оласиз. Ушбу аттестацияларда паст натижа қайд этган тақдирингизда ҳам Сизга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.
Шунингдек, ижобий натижа қайд этилган тақдирда:
📆 2022 йил январь-июнь ойларида ИККИНЧИ 🥈
📆 2022 йил август-декабрь ойларида БИРИНЧИ 🥇
📆 2023 йил январь-июнь ойларида ОЛИЙ 🏆 малака тоифаларига эга бўлишингиз мумкин!
📌 Низомнинг 21-бандида: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
👉 Педагоглар аттестациядан ўтказиш тартибига киритилган асосий янгиликлар