Чет тиллари бўйича В2 ва унга тенглаштирилган сертификатлар учун тоифа олишда имтиёзлар бериладими? Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ушбу саволга жавоб берди.
Савол: Ассалому алайкум. Мен Андижон вилояти, Шаҳрихон туманиданман. Инглиз тили ўқитувчимиз ихтиерий аттестацияга ариза топширди, унга аризангиз «Қабул қилинди» – деган SMS ҳам келди. У шу кунларда В2 даражадаги сертификатни қўлга киритди. Бу даража 2 тоифа олишга ёрдам бера оладими?
Жавоб: Низомнинг 36 банди тўртинчи хатбоши: «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга ёхуд тегишли даражадаги тилни ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади».
C1 ва унга тенглаштирилган сертификатларга эга бўлган педагоглар Низомнинг 23 бандида белгиланган тартибда мурожаат қилишлари керак бўлади.
Шунингдек, навбатдан-ташқари аттестация бўлса, белгиланган миқдордаги тўловни ҳам амалга оширишлари керак бўлади.
P.S С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган педагоглар мурожаат юборишда «Имтиёзлар» ойначаси очилганда, имтиёз турини танлашлари ҳамда «Имтиёз» берадиган сертификат нусхасини илова қилиб юклашлари керак бўлади. «Имтиёзга» эга бўлиб, мурожаатлари қабул қилинган педагоглар тест синовлари куни қаергадир боришлари ёки кимгадир ниманидир кўрсатишлари талаб қилинмайди.