Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган мутахассислар ҳам тўлов қиладиларми? Аттестация учун тўловни қандай амалга ошириш мумкин? - Ta’lim / Образование

Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган мутахассислар ҳам тўлов қиладиларми? Аттестация учун тўловни қандай амалга ошириш мумкин?

Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.


attestatsiya_2021_600

Савол: Мен 2020 йилдан бери она тили ва адабиёт фанидан мутахассис сифатида дарс бераман. 2022 йилда биринчи марта иккинчи тоифага ўтиш учун аттестацияда навбатдан ташқари қатнашмоқчиман. Мен ҳам тўлов қилишим керакми?

Савол: Мен 2021 йилда олий таълимни битирдим ва мутахассислигим бўйича ишлаб келмоқдаман. Ҳозир 2-тоифа олишим мажбурийми?

Савол: Ассалому алайкум! Мен ҳозирда мутахассис тоифасидаман. 2021 йил 6 йиллик декрет таътилидан сўнг информатика фани ўқитувчиси бўлиб ишга кирдим. Қонун бўйича декретдан чиққанлар 1 йилгача навбатдаги аттестатцияга жалб қилинмас экан. Мен навбатдан ташқари аттестацияга топширмоқчиман. Баъзи манбаларда мутахассис ўқитувчи биринчи марта 2-тоифа учун имтиҳон топшираётган бўлса тўлов қилинмайди дейишган. Шу қанчалик тўғри?

Жавоб: Низомнинг 4-банди Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Низомнинг 21 банди Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

P.S. Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилиш малака тоифалари, таълим турлари ёки аттестацияда нечанчи марта иштирок этишига боғлиқ эмас, балки аттестация турига боғлиқ.


Қўйида UPay иловаси орқали аттестация учун тўлов қилиш йўриқномаси билан танишиб чиқишингиз мумкин:

attestatsiya_tolov

Leave a Reply