Педагогларга сертификатлар тарқатиш бошланди - Ta’lim / Образование

Педагогларга сертификатлар тарқатиш бошланди

Педагогларга сертификатлар тарқатиш бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар бермоқда.

Pedagoglarga sertifikatlar tarqatish boshlandi

Низомнинг 8-10 бандларида: Таълим ташкилотларининг педагог кадрларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилиш тартиби белгиланган.

Жорий йилнинг январ ойида белгиланган тартибда тўғридан-тўғри тоифа бериш тўғрисида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига юборилган мурожаатлар ўрганиб чиқилиб қатор ўқитувчиларга тўғридан-тўғри малака тоифалари берилди ҳамда уларга “Педагог кадрга тўғридан-тўғри тоифа бериш тўғрисида сертификатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ўқитувчилар ўз Сертификатларини шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин.

Малака тоифалари олган педагогларни чин қалбимиздан табриклаймиз!

 


🔥2.1 K marta ko‘rildi