Коре́йс тили — корейсларнинг тили. Олтой тилларига, баъзан тўнгусманжур тилларига киради, деб тахмин қилинади. КХДРнинг ҳамда Корея Республикасининг расмий тили. Бу тилда 78 млн. киши сўзлашади. Унинг генетик жиҳатдан бошқа тиллар билан боғлиқлиги аниқланмаган. Корейс тилининг шимолий-шарқий, шимолий-ғарбий, марказий, жанубий-шарқий, шимолий ва жанубий шевалари бор. Корейс тилида 40 фонема (19 ундош, 21 унли) мавжуд. Морфологик жиҳатдан агглютинация ривожланган. Феъл замонлари ҳозирги, 2 ўтган ва 2 келаси замон шаклларидан иборат. Сон категориясида бирлик ва кўплик шакллари фарқланмайди. Нисбат категорияси ҳамма феълларга хос эмас.
11-дарс. Расмий-хушмуомала услуб
12-дарс. Хушмуомала феълли суффикс
13-дарс. Ўрта – хушмуомала услуб
14-дарс. Расмий фамиляр услуб
15-дарс. Норасмий фамиляр услуб
16-дарс. Ҳурмат феъллари
Koreys tilini organmoqchiman