Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги иккинчи мутахассисликка қачондан ҳужжатлар қабули бошланишига ойдинлик киритди.
Вазирлик хабарига кўра, 2-олий маълумот олиш учун ҳужжатлар амалдаги тартиб бўйича 20 июлдан 20 августга қадар қабул қилинади.
Aбитуриентлар ОТМнинг қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади:
▪️ Ректор номига ариза;
▪️ Олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхаси ва иловаси.
Изоҳ. Қўшимча маълумот олиш учун Олий таълим муассасасининг қабул бўлимига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.