Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир сценарийлари

Ўқитувчилик азал – азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи – мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор каратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда биринчи президент И.Каримов фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.

Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислохотларнинг муваффақияти кўп жихатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона мехнатларига боғлик эканлиги барчамизга аён.

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эхтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик хисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва муътабар бўлган улуғ зот – бу муаллим ва мурраббийлардир. Бу буюк зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо этган.

Азиз халқимизнинг бир нақлида: «Сен одамларга бир йил яхшилик қилмокчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил яхшилик қилмокчи булсанг, таълим – тарбия бер» – дейилган. Шу боис қадимдан кишилар ўз зурриётларини устоз қўлига топширар эканлар. «Эти сизники, суяги бизники» деб устозга нисбатан ишонч билдиришган.

Оламнинг гултожиси инсон булса улар орасида суюклиси устоз – муаллимдир. Устозлар ҳақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу – интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутказган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади. Бизларнинг ҳар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим. Сизларга бугун қўлимизни кўксимизга қўйиб ташаккур айтамиз!

Ушбу саҳифа орқали ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган бир нечта байрам тадбири сценарийларини тақдим этмоқдамиз.

 

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*