Ўзбекистон университетлари рўйҳати

Электрон почтамизга келган кўплаб хатларни инобатга олган холда сайтимизда Сиз азизлар учун янги – «Университетлар» деб номланган рукн очдик. Ушбу рукнда Ўзбекистон ва хориждаги Олий таълим масканлари (университет расмий веб-сайти, кафедралар, керак бўладиган фанлар, манзили, харитаси, телефон рақамлари ва бошқалар) ҳақида қўлдан келганча тўлиқ маълумот бериб борамиз. 

     Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин юртбошимиз Ислом Каримов ташаббуси билан таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бошланди, фундаментал тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилди. “Талим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” қабул қилинди. Ёшларни хориждаги энг илғор олий ўқув юртларида ўқитиш, малакаларини ошириш учун турли жамғармалар тузилди. Бир сўз studientsбилан айтганда, талим тизимига бўлган эътибор давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.  Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ минтақамизнинг энг нуфузли олий ўқув юртлари барчанинг диққат марказида бўлди ва уларнинг кўпчилиги буюк мутафаккирлар номи билан атала бошлади.  Университетлар бу тарихий давр ичида илм-фаннинг турли соҳаларида жуда катта ютуқларга эришди. Хорижда ҳам тан олинди. Математика, кимё, физика, геология, биология, география, тарих, ўзбек тилшунослиги ва адабиётшунослиги каби фанлар бўйича илмий мактаблар шакллантирилди.

Олий таълим тизими қўйидагича тузилган:

  • хусусий ёки давлат қарамоғида эканлигидан қатъий назар таълимий ҳамда касбга тайёрлаш дастурларини давлат таълим стандарти асосида татбиқ этувчи олий таълим муассасалари;
  • олий таълимни ривожланишига зарур бўлган илмий-тадқиқот ишларини олиб борувчи илмий-тадқиқот институтлари;
  • давлат томонидан таълимни бошқарувчи идоралар, шунингдек, уларга қарашли бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар.

 

   Халқ хўжалигининг турли соҳалари учун ўн минглаб малакали мутахассислар, илм-фан, маданият ва жамоат арбоблари етишиб чиқди. Марказий Осиёдаги ўнлаб илмий ташкилотлар, Фанлар Академиялари, олий ўқув юртларининг шаклланишида университетлар асос бўлиб хизмат қилди. Университетлар мустақиллик йилларида жаҳоннинг кўплаб илғор давлатларининг етакчи олий ўқув юртлари ҳамда илмий ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишди.

Ушбу саҳифада сиз Ўзбекистондаги барча Олий таълим муассасалари: университет ва институтлар  ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Абитуриент ва талабалар учун Олий таълим муассасаси карточкасида, жамлаган маълумотларимиз, яъни олий таълим муассасаси факультетлари, деканатлар, кафедралар, кафедра ўқитувчилари ва шу каби бошқа маълумотлар фойдали бўлишига ишонамиз. Қуйида университетларнинг вилоят кесимида тақсимланишини кўришингиз мумкин.


Ўзбекистондаги университетлар рўйхати

 

  1. Қоракалпоғистон Республикасидаги университетлар ҳақида маълумот
  2. Андижон вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  3. Бухоро вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  4. Жиззах вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  5. Қашқадарё вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  6. Навоий вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  7. Наманган вилоятидаги  университетлар ҳақида маълумот
  8. Самарқанд вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот
  9. Сурхондарё вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот                       
  10. Сирдарё вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот
  11. Тошкент вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот
  12. Фарғона вилоятидаги   университетлар ҳақида маълумот
  13. Хоразм вилоятидаги университетлар ҳақида маълумот
  14. Тошкент шаҳридаги университетлар ҳақида маълумот

Ўзбекистон университетлари ва институтлари веб сайтлари рўйҳати

 

1. Андижон давлат тиббиёт институти http://www.adti.uz/
2. Андижон давлат университети http://www.adu.uz
3. Андижон қишлоқ хўжалиги институти http://www.andqxi.uz/
4. Андижон машинасозлик институти http://www.andmii.uz/
5. Бухоро давлат тиббиёт институти http://avicenna-med.uz
6. Бухоро давлат университети http://buxdu.uz/
7. Бухоро мухандислик-технология институти http://www.bmti.uz/
8. Вестминстр халқаро университети Тошкент филиали http://www.wiut.uz
9. Г.Плеханов ном. Россия иқтисодиёт университети Тошкент ф. http://www.rea.uz
10. Гулистон давлат университети http://www.guldu.uz/
11. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети http://www.uwed.uz/
12. Жиззах давлат педагогика институти http://www.jspi.uz/
13. Жиззах политехника институти http://djizpi.uz/
14. И.Губкин н. Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент ф. http://www.gubkin.uz
15. Инха университети Тошкент филиали http://www.inha.uz
16. Қарши давлат университети http://www.kasu.uz/
17. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти http://www.qmii.uz/
18. Қорақалпоқ давлат университети http://www.karsu.uz/
19. Қўқон давлат педагогика институти http://www.kspi.uz
20. М.Ломоносов ном. Москва давлат университети Тошкент филиали http://www.msu.uz
21. Миллий рақс ва хореография олий мактаби http://mrxom.zn.uz
22. Миллий рассомчилик ва дизайн институти http://mrdi.uz/
23. Навоий давлат кончилик институти http://nggi.uz/
24. Навоий давлат педагогика институти http://nspi.uz/
25. Наманган давлат университети http://namdu.uz/
26. Наманган муҳандислик-педагогика институти http://nammpi.uz/
27. Наманган муҳандислик-технология институти http://www.nammti.uz/
28. Нукус давлат педагогика институти http://www.ndpi.uz/
29. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти http://www.samgasi.uz/
30. Самарқанд давлат тиббиёт институти http://www.sammi.uz/
31. Самарқанд давлат университети http://www.samdu.uz/
32. Самарқанд давлат чет тиллар институти http://www.samdchti.uz/
33. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти http://www.sies.uz/
34. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти http://samqxi.uz/
35. Сингапур менежментни ривожлантириш инстиути Тошкент ф. http://www.mdis.uz/
36. Солиқ академияси http://akademiya.uz/
37. Термиз давлат университети http://terdu.uz/
38. Тошкент автомобиль йўллар институти http://www.tayi.uz/
39. Тошкент архитектура қурилиш институти http://taqi.uz/
40. Тошкент ахборот технологиялар университети http://www.tuit.uz/
41. Тошкент ахборот технологиялар университети Қарши филиали http://tuitkf.uz/
42. Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали http://tatunf.uz/
43. Тошкент ахборот технологиялар университети Самарқанд ф. http://www.samtuit.uz/
44. Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч ф.http://www.urgench-tuit.uz/
45. Тошкент ахборот технологиялар университети Фарғона филиали http://www.tatuff.uz
46. Тошкент давлат аграр университети http://agrar.uz/
47. Тошкент давлат аграр университети Нукус ф. http://www.agrar.uz/nukus-branch/
48. Тошкент давлат иқтисодиёт университети http://www.tdiu.uz/
49. Тошкент давлат педагогика университети http://tdpu.uz/
50. Тошкент давлат стоматология институти
51. Тошкент давлат техника университети http://tdtu.uz/
52. Тошкент давлат шарқшунослик институти http://tashgiv.uz/
53. Тошкент давлат юридик университети http://www.tsil.uz/
54. Тошкент ирригация ва мелиорация институти http://tiim.uz/
55. Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали http://www.tiimbf.uz/
56. Тошкент ислом университети http://tiu.uz/
57. Тошкент кимё технология институти http://tkti.uz/
58. Тошкент молия институти http://www.tfi.uz/
59. Тошкент педиатрия тиббиёт институти http://tashpmi.uz/
60. Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали http://medinstitut.kr.uz
61. Тошкент темир йўл транспорти мухандислари институти http://www.tashiit.uz/
62. Тошкент тиббиёт академияси http://www.tma.uz/
63. Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали http://urgfiltma.uz/
64. Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали http://www.ttaff.uz
65.Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти http://www.titli.uz/
66. Тошкент фармацевтика институти http://www.pharmi.uz/
67. Турин политехника университети (Тошкент филиали) http://www.polito.uz/
68. Урганч давлат университети http://www.urdu.uz/
69. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети http://www.uzswlu.uz/
70. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти http://uz-djti.uz/
71. Ўзбекистон давлат консерваторияси http://www.konservatoriya.uz/
72. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти http://www.dsmi.uz/
73. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали
74. Ўзбекистон миллий университети http://www.nuu.uz
75. Фарғона давлат университети http://www.fdu.uz/
76. Фарғона политехника институти http://www.ferpi.uz/


 P.S. Баъзи маълумотлар Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сайтидан олинди.

Саҳифа мунтазаб янгиланиб боради

🔥4.6 K марта кўрилди

2 thoughts on “Ўзбекистон университетлари рўйҳати

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*